Abstract
Замонавий машинасозлик, нефть-газ, энергетика ва кимё саноати тармоқларида ишлатиладиган конструкцион деталларга қўйилаётган талаблар тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ишқаланиш шароитида ишловчи узеллар учун юқори ейилишга чидамлилик, коррозиябардошлик ва узоқ хизмат муддатига эга бўлган материаллардан фойдаланиш долзарб масала ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан бронза қотишмалари юқори антифрикцион хусусиятлари ва ишончлилиги билан алоҳида аҳамият касб этади.