Углеводородларнинг перолиз жараёнларида суюқ махсулотларга комплекс ишлов бериш

Abstract

Газоконденсат хом-ашёсини қайта ишлаш соҳасида эришилган натижаларни таҳлил қилишда қўйидаги моментларга тўхталиб ўтиш лозим. Албатта, газ конденсатини чуқур қайта ишлаш нефт хом-ашёсидан фарқли равишда равшан фракциялар юқори миқдори билан шартланган ўзига хосликка эга. Экологик тоза мотор ёқилғиларни ишлаб чиқариш учун йўналтирилган газ конденсатининг бензин ва дизель фракцияларини ажратиш ва каталитик тозалаш жараёнлари газ конденсатини чуқур қайта ишлашнинг асосий йўналиши сифатида ҳали узоқ вақт сақланиб қолади.

PDF