Abstract
Умумжахон ёқилғи энергетика махсулотлари бозори миқёсида “Euro-5” стандартини кириб келиши ўз пайтада экологик шароитни бирмунча яхшилашга олиб келиши билан барга енилғи-энергетика махсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам талабларни бирмунча кучайтирди. Янги жахон стандарти талабларига кўра ёнилғи таркибидагиқолдиқ олтингугурт миқдори 1 ppm дан ошмаслиги ва бензол миқдори эса 1%масс.дан оширмаслик талаб қилинади. Айни пайтда эса қазиб чиқарилаётган нефть ва газ конденсатининг таркиби ўтган асрдаги қазиб чиқарилган нефть ва газ конденсати таркибига нисбатан олтингугурт бирикмалари миқдорининг юқорилиги, компонентларнинг кўплиги ва молекуляр тузилишининг мураккаблилиги билан фарқ қилади. Бунда полиметаллик катализаторлар асосида нефть фракцияларини гидротозалаш жараёни ҳам мураккаблашади.