Abstract
Муҳандисликнинг техникавий ва технологик масалаларини ва муаммоларини етарли даражада қулай ечишда амалий номографиянинг аҳамияти каттадир. Номография математиканинг бир қисми сифатида турли илмий-техникавий изланишларни таҳлиллашда ва тажрибаларни ўтказишда ўзгарувчан омиллар ўртасидаги боғлиқликларига баҳо бериш ва аниқлашда катта ёрдам беради.