СИНОВ ТАЖРИБАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА УНДА ОЛИНГАН НАТИЖАЛАРГА МАТЕМАТИК ҚАЙТА ИШЛОВ БЕРИШ

Abstract

Оқ чўянни кесиб йўниш жараёнини оптималлаштириш учун бошқариладиган технологик омилларнинг асосий ишлов бериш параметрларига таъсирини аниқлаш учун математик ишлов бериш кўрсаткичлари, шунингдек математик вазифа сифатида Рz, Py, кесиш кучининг таркибий қисмларини, θ – ўртача контактни кесиш ҳароратини, Ra - сирт нотекислигининг ўртача арифметик баландлигини, шунингдек, hорқ – орқа  юза фаскасини ейилиш миқдорини аниқлаш ҳамда эмпирик боғлиқликни олиш учун белгилаб олинди. Экспериментал тадқиқотларда ўлчов натижаларини статистик таҳлил қилиш, MathCAD14, Microsoft Excel 2007 дастурларида ҳисоблаш ва етарли математик боғлиқликларни қуриш муҳим ўрин эгаллайди [1,2].

PDF