Abstract
Янги Ўзбекистон ҳозирги даврдаги ривожланиши, янгиланиши, келажакда қандай бўлиши, ёш авлоднинг ҳар томонлама етуклиги, яъни уларнинг қай даражада мукаммал шахс сифатида таркиб топишларига, ўзларида креатив қобилиятларини мужассамлаштирган, касбий компетентликка эга шахс бўлиб етишишларига боғлиқдир. Мамлакатимиз иқтисодиётидаги туб ўзгаришлар чет эл инвестициялари билан бирга энг замонавий технологияларнинг кириб келиши, фан-техника соҳаси ва йўналишларининг кенгайиши, мураккаблашиши, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши билан боғлиқ техник таълим йўналишларига оид касбий ва олий таълим тизими бўйича бўлажак мутахассис кадрлар тайёрлашни долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Бўлажак мутахассислар ўз лаёқати ва мотивларига қараб тахсил оладилар ва шу йўналишнинг етук мутахассиси бўлиб фаолият юрита бошлайдилар. Республикамизда амалга оширилаётган ишларга машинасозлик соҳасидаги янги техника ва технологияларнинг кириб келиш ва уларни ҳаётдаги тадбиғи мисол бўлади.