Abstract
Ерларни белгиланган агротехник талабларга мувофиқ сифатли тайёрлайдиган, иш унуми ва ишончлилиги юқори, тез ҳамда осон ростланадиган қурилмаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аграр секторни ўзимизда ишлаб чиқарилган техникалар билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чивиқ симли ғалтаксимон бороналаш тупроқ юзасини яхши текислайди ва зичлайди ҳайдалган ва чизелланган майдондаги намликни кўтарилиб кетишини олдини олади. Лекин юза қисмдаги қаттиқ ва қуруқ кесакларни ёмон майдалайди. Шунинг учун бундай юмшаткичлар ҳам пахтачилик худудларида ўз ўрнини топа олмади. Охирги пайтларда янги агрегатлар пайдо бўлмокда, улар чивиқли симли каток билан ротацион бороналар ўртасидаги оралиқ ўринни эгалламоқда. Уларни ижобий баҳолаш мумкин.