Abstract
Ушбу мақолада молиявий натижалар ҳисоботининг мазмуни, унинг халқаро амалиётдаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари асосида тайёрланган ҳисоботларнинг афзалликлари таҳлил қилинади. Хусусан, ҳисоботнинг инвесторлар, кредиторлар ва бошқа манфаатдор томонлар учун қандай аҳамиятга эга экани, халқаро амалиётда бу ҳисоботдан қандай мақсадларда фойдаланилиши ва Ўзбекистондаги жорий ислоҳотлар доирасида ушбу ҳисоботнинг аҳамияти кўриб чиқилади.