Abstract
Сийдик йўллари инфекциялари, хусусан, цистит (сийдик пуфаги яллиғланиши) аёллар орасида энг кўп учрайдиган урологик касалликлардан бири ҳисобланади. Бу ҳолат кўпинча тез-тез ва оғриқли сийдик чиқариш, сийдик ҳажмининг қисқариши, ёниб оғриқ ҳисси ва умумий ноқулайлик билан намоён бўлади. Замонавий тиббиётда антибиотиклар ва синтетик уроантисептик воситалардан кенг фойдаланилади, бироқ уларнинг узоқ муддатли қўлланилиши баъзан қўшимча таъсирлар ва резистентлик хавфини келтириб чиқаради. Шу сабабли, охирги йилларда фитопрепаратлар ва гидролатлар асосидаги табиий воситалар урологик амалиётда долзарб йўналиш сифатида кўриб чиқилмоқда.