Abstract
Ушбу мақолада штифтларнинг клиник самарадорлиги бўйича мавжуд булган илмий ишларни таҳлил қилишдан иборат. Мақолада девитализация қилинган ва тож қисми сезиларли даражада бузилган тишларни, олинмайдиган ортопедик конструкциялар ёрдамида протезлашда қўлланиладиган қуйма металл, керамик ва шиша толали, ўзакли конструкцияларнинг клиник ва биомеханик самарадорлиги қиёсий таҳлил қилинган.Турли штифт турларининг механик чидамлилиги, эластиклик модули, илдиз тўқималарига юклама тақсимоти ва клиник муваффақият даражаси баҳоланиб, олинган натижалар асосида клиник амалиёт учун оптимал штифт танлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Айниқса, CAD/CAM технологияси асосида тайёрланган ўзакли конструкцияларнинг анъанавий усуллар билан солиштирилган ҳолда клиник, функционал ҳамда иқтисодий жиҳатдан афзалликлари ёритилган. Илмий манбалар ва замонавий тадқиқотлар таҳлили асосида CAD/CAM тизимининг ортопедик стоматологиядаги истиқболлари баҳоланган.