Abstract
Мақолада фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришда биоиқтисодий ёндашувнинг назарий ва амалий асослари таҳлил қилинган.
Биоиқтисодиётнинг мазмуни, унинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги роли ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали иқтисодий ва экологик самарадорликка эришиш имкониятлари ёритилган. Шунингдек, биотехнологик инновациялар, ресурс тежамкор технологиялар ва биоиқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари бўйича тавсиялар берилган.