Abstract
Глобал иқтисодий муҳитда рақамли технологиялар кенг жорий этилиши молиявий муносабатларнинг мазмуни ва шаклини тубдан ўзгартирмоқда. Айниқса, тўлов операцияларини амалга ошириш жараёнлари инновацион ечимлар асосида қайта шаклланиб, анъанавий усуллар ўрнини замонавий рақамли инструментлар эгалламоқда. Бу ҳолат тўлов тизимларининг янги босқичга кўтарилишига олиб келди.