Abstract
Ушбу мақолада гиёҳий дори воситаларини стандартлаштиришнинг замонавий усуллари, хусусан фитокимёвий ва хроматографик таҳлил усуллари кўриб чиқилган. Ўсимлик хомашёсининг сифатини баҳолашда юпқа қатламли хроматография. юқори самарали юпқа қатламли хроматография, юқори самарали суюқ хроматография ва газ хроматография усулларининг афзаллик ва камчиликлари таҳлил қилинди. Шунингдек, ўсимлик препаратларнинг “бармоқ изи” профилини аниқлаш ва уларни идентификация қилишда ушбу усулларнинг аҳамияти кўрсатилди.