Abstract
Россия кардиологлар жамияти таърифига кўра, Сурункали юрак етишмовчилиги – бир қатор касалликларда учрайдиган синдром бўлиб, бу жисмоний юкламада ёки тинч холатда юракнинг орган ва тўқималарни адекват даражада қон билан таъминлай олмаслиги натижасида юмшоқ тўқималарда суюқлик тўпланиши билан кечади. Ривожланган давлатларда сурункали юрак етишмовчилигибилан оғриган беморлар орасида ўртача йиллик ўлим даражаси 6% ни, клиник жиҳатдан ифодаланган сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар орасида эса 12% ни ташкил қилади. Натрийуретик пептидлар (НУП) юрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар учун асосий диагностик ва прогностик биомаркерлардан биридир.