Abstract
Мақолада, гўштдор зотлар ичида юқори генетик имкониятларга эга ангус зотига мансуб буқаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси шароитида турли сақлаш усулларида парваришлаш натижасида гўшт маҳсулдорлигининг шаклланиши ва жадал ўстириш ҳамда жадал бўрдоқилаш натижалари баён этилган. Бунда, биноларда ва очиқ майдончали биноларда сақланган буқачаларнинг гўшт маҳсулдорлик кўрсаткичларининг ўзгариши қиёсан тадқиқ этилган ва таҳлил қилинган.Тадқиқот натижаларига кўра очиқ майдончали биноларда, боғламасдан, гуруҳлаб сақланган буқалар гўшт маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича ёпиқ биноларда, боғлаб боқилган буқаларга нисбатан устунлиги тасдиқланган.