Abstract
Ушбу мақолада ижтимоий адолатнинг мазмуни, асосий тамойиллари, унинг демократик жамиятдаги ўрни, шунингдек, Ўзбекистон мисолида ижтимоий адолатни таъминлаш йўналишлари ва долзарб масалалар таҳлил қилинади.Ижтимоий адолат — жамият тараққиёти ва барқарорлигининг энг муҳим шарти. Адолат устувор бўлган жамиятда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, тенглик таъминланади, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконига эга бўлади. Ўзбекистон ҳам бу борада изчил ислоҳотларни амалга ошириб, адолатли жамият барпо этишга интилмоқда. Бироқ, мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш ва ижтимоий соҳада барқарорликни таъминлаш давлат ва жамият учун устувор вазифа бўлиб қолаверади.