Abstract
Ўтган асрнинг ўртасида Фарғона водийсида олиб борилган археологик ўрганишларни асосан Н. Г. Горбунова ва Б. З. Гамбург тадқиқотлари ташкил этади. Тадқиқотлар натижасида Водил, Қорамкўл, Оқ том ва бошқа қабристонлар материаллари орқали Фарғонанинг бронза даври маданияти, дафн маросимлари, моддий маданияти ва аҳолининг хўжалик фаолияти ҳақида муҳим маълумотлар аниқланди. Тадқиқотда Фарғона водийсида ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик анъаналарининг ўзаро муносабати, тоғ олди ва водий ҳудудлари ўртасидаги маданий алоқалар, илк темир давридаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳамда шаҳарсозлик жараёнлари ўрганилди. Шунингдек, археологик маълумотлар асосида қадимги Довон давлати шаклланиши билан боғлиқ жараёнларга ҳам эътибор қаратилди.