Abstract
XIX аср охири, ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси ҳисобланган Польша, Қрим каби Туркистон ижтимоий ҳаётида ҳам янгиланиш, ривожланиш ва тараққиётга эришиш мақсадида юзага келган ҳаракат Туркистон тарихида жадидчилик ҳаракати сифатида ном олади. Мақолада ушбу ҳаракатнинг машҳур намояндаларидан бири, нафақат Фарғона водийсида, балки Туркистонда ҳам кўзга кўринган миллий зиёлилардан бири бўлган, жадид мутафаккири Обиджон Маҳмудовнинг ҳаёт йўли ва XIX аср охири, ХХ аср бошларида Туркистон ижтимоий ҳаётида юзага келган муаммоларга муносабати, унинг жамият ривожидаги ўрни, иқтисодий масалаларга оид қарашлари, ҳамда бу борадаги илмий мақолаларини ўрганишга оид маълумотлар тадқиқ этилади.