Abstract
Дунёда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган ер майдони 1,6 млрд. гектарга тенг бўлиб, шундан 1,3 млрд. гектари лалми ерлар ҳисобланади ва уларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 60% етиштирилади. Лалмикор майдонларда ёмғир ва сел сувларини қайта тақсимлаш орқали қишлоқ хўжалик экинлари учун сувга бўлган талабни назорат қилиш, самарсиз сув ресурсларидан фойдаланиб экинлар ҳосилдорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг лалмикор майдонлари тупроқ-иқлим шароитида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар тизимида ёмғир ва кичик сел сувларидан фойдаланган ҳолда экинларни бир марта ёмғирлатиб суғориш орқали ҳосилдорликни ошириш тўғрисида ёзилган.