Abstract
Мазкур мақолада яшил иқтисодиётни инновaцион ёндашувлар асосида ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалалари атрофлича таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида яшил иқтисодиётни баҳолашда иқтисодий, ижтимоий ва экологик кўрсаткичларни комплекс, ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш зарурлиги таъкидланган. Шу нуқтаи назардан, мақолада барқарор ривожланиш концепцияси доирасида ресурслардан оқилона фойдаланиш, технологик янгиланишлар ва инвестицион фаолликни ошириш орқали миллий иқтисодиётдаги экологик юкламани камайтириш имкониятлари кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Асосий эътибор 1990-2022 йиллар давомида мамлакатдаги CO₂ (углерод оксиди) чиқиндиларининг динамикаси ва уларнинг иқтисодиёт тармоқларига таъсирига қаратилади. Илмий таҳлиллар асосида яшил технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбалари ва ресурс тежамкор инновацияларнинг иқтисодий самараси кўрсатиб берилган. Мақолада миллий ва халқаро тажриба асосида Ўзбекистон учун мос инновацион ёндашувлар тавсия этилган. Шу билан бирга, иқлим ўзгаришига қарши курашишда иқтисодий механизмлар — солиқ имтиёзлари, инвестицион рағбатлар ва углерод чиқиндиларини баҳолаш тизими каби инструментларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Илмий иш натижалари Ўзбекистонда барқарор ва экологик тоза иқтисодиёт моделини шакллантиришда амалий асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.