Abstract
Геморрагик инсульт (ГИ) замонавий неврологиянинг энг оғир ва долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ГИ ҳар йили 6,55 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда, ногиронликнинг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Барча инсультларнинг тахминан 10–15% ини геморрагик инсульт ташкил этса-да, айнан ушбу тур юқори леталлик ва оғир функционал оқибатлар билан ажралиб туради. Геморрагик инсультда эрта ўлим, гематома кенгайиши, перигематомал шиш, нейрояллиғланиш ва иккиламчи мия шикастланиши асосий патофизиологик механизмлар сифатида қаралади. Шунингдек, инсультдан кейин қайта қон қуйилиши хавфи юқори бўлиб, бу ҳолат беморларда ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини янада оширади. Сўнгги йилларда геморрагик инсультда прогнозни баҳолаш мақсадида турли лаборатор биомаркерларга қизиқиш ортиб бормоқда. Айниқса, Систатин C, гомоцистеин, матрикс металлопротеиназа-9 (ММП-9) ҳамда Xa омили геморрагик инсульт патогенези ва ноқулай клиник оқибатлар билан боғлиқ муҳим молекуляр кўрсаткичлар сифатида ўрганилмоқда.