Abstract
Ўзбекистон Республикасида саноатни модернизация қилиш ва мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш давлат сиёсатининг стратегик йўналишига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарори соҳа олдига "хом ашёдан тайёр маҳсулотгача" бўлган занжирни яратиш вазифасини қўйилди. Бу занжирнинг энг муҳим бўғини машинасозлик учун юқори сифатли латун деталлари ишлаб чиқаришдир. Бироқ, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиши учун уларнинг эксплуатацион хусусиятлари, хусусан, ейилишга бардошлилигини (износостойкость) ошириш илмий жиҳатдан асосланиши лозим.