ЭЛЕКТР ЁЙ ПЕЧИ ФУТЕРОВКАСИНИ МОДИФИКАТОР БИЛАН ТУЙИНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ФУТЕРОВКА ЮЗАСИДА ҲИМОЯ ҚАТЛАМИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Abstract

Электр ёйли печлари  футеровкасини гарнисаж қатлам ва магнезиал-шпинель бирикмалари асосида модификациялаш — бу футеровканинг хизмат муддатини кескин оширувчи юқори технологик ечим ҳисобланади. Бу технологиянинг концепцияси бўйича гарнисаж ҳимоя қатлами печнинг ичидаги суюқ шлакнинг футеровка юзасида қотиши натижасида ҳосил бўлади. Модификатор сифатида Al2O3, Al кукуни ёки шпинель ҳосил қилувчи қўшимчалар шлак таркибига киритилганда, футеровка юзасида оддий қатлам эмас, балки магнезиал-шпинель MgAl2O4 структурали мустаҳкам тўсиқ ҳосил бўлади. Модификатор билан тўйинтириш босқичлари қуйидаги тарзда олиб борилади, бунинг учун шлак таркибини модификациялаш яъни тўйинтириш металл қуйилгандан сўнг печда қолган суюқ шлакка таркибида алюминий оксиди бўлган модификаторлар киритилади. Натижада шлакнинг қовушқоқлиги ортади ва у футеровка юзасига ёпишишга мойил бўлади. Шлакни электр ёй печига пуркаш жараёни қуйидагича амалга оиширилади. 

PDF