НЕФТ ТАРКИБИДАГИ ОҒИР ОРГАНИК БИРИКМАЛАРИ

Abstract

Табиий ресурслар ичида нефт қимматбаҳо ва қайта тикланмайдиган углеводород хом ашё сифатида муҳим рол ўйнайди. Нефт қазиб чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш масштаби аксарият мамлакатларнинг иқтисодий потенциалини белгилайди. Лекин нефт ресурсларини тайёрлашни қимматлашиб бориши, ишга туширилаётган нефт конларининг географик, табиий иқлими ва тоғ геологик шароитларининг аҳамиятли даражада мураккаблашиб бориши нефт қазиб чиқариш таннархини ўсишига олиб келади. Бундай шароитларда нефт конларини ишлатишнинг барча босқичларида - қазиб чиқаришдан, қайта ишлаш ва якуний маҳсулотдан фойдаланишгача бошқаришнинг самарадор усуллари ва минерал хом ашё ресурсларининг йўқотилишини қисқартириш муҳим аҳамият касб этади.

PDF